Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи катталар учун 10 минг сўмга, болалар учун эса – 6 минг сўм этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмурияти хабар берди.

Айтилишича, Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталари нархи 2017 йил 1 июндан ўзгариши ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб ва экзотик, қизил китобга киритилган жониворларнинг озуқа маҳсулотлари, дори воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, коммунал тўловлари, яъни электр энергия, сув ва оқава, табиий газ тўловлари 2014 йилдан буён бир неча маротаба ошганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Mаданият Вазирлигининг 2017 йил 22 майдаги 01-11-08-1490 сонли хатига асосан амалга оширилган.

2017 йилнинг 1 июнидан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи қуйидагича кўриниш олади:

- Ногиронлар учун - бепул;
- 7 ёшгача болалар учун - бепул;
- Муддатли харбий хизмат ўтаётганлар учун - 6 000 сўм;
- 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун - 6 000 сўм;
- 16 ёшдан катталар учун - 10 000 сўм;