Афғонистон шарқида юз берган портлаш натижасида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Айтилишича, мамлакат ички ишлар вазирлиги шундай баёнот билан чиққан.

Таъкидланишича, худкуш террорчи автомобилга ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча йўқ.