АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Генри Макмастер президент Дональд Трамп НАТО давлатларига тажовуз қилинадиган бўлса, уларни ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни аниқ қўллаб-қувватлайди, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Мен президентдан 5-моддани қўллаб-қувватлаши борасида алоҳида баёнотни кутиш ғайритабиий деб ҳисоблайман. Албатта, у бу моддани қўллаб-қувватлайди", деб айтди Макмастер.  

Макмастернинг айтишича, Трамп бу модда ҳақида эслатмаслик ҳақида қарор қабул қилмаган, чунки бу модда шундоқ ҳам назарда тутилади.  

"АҚШ, президент НАТО доирасида 5-модда бўйича мажбуриятларини бажаришда қатъийлиги факт ҳисобланади", деб таъкидлаб ўтди Макмастер.

Трамп НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳидаги нутқида НАТО билан келишувнинг 5-моддаси ҳақида эслаб ўтмаганди. Бу моддада НАТОга аъзо давлатга ташқаридан қуролли ҳужум амалга оширилса, бу давлат НАТО томондан қўллаб-қувватланиши ва бу ҳужум бутун НАТОга ҳужумдек қабул қилиниши айтилган.