Япония жорий йилда Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган Африка мамлакатларига терроризмга қарши кураш мақсадида 200 млн доллар миқдорида ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ G7 мамлакатлари етакчилари ва Африка қитъасининг Нигерия, Нигер, Эфиопия, Кения ва Тунис каби давлатлар раҳбарлари билан ўтказилган мулоқот чоғида маълум қилди. 

"Тинчлик ва барқарорлик ривожланишнинг муҳим омили ҳисобланади. Биз (Африка мамлакатларида) минтақавий хавфсизликни таъминлаш ишига халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда ўз ҳиссамизни қўшишни хоҳлаймиз", - деган Абэ. 

Аввалроқ, Италия бош вазири Паоло Джентилони “Катта еттилик” гуруҳининг Африка билан муносабатлар муҳимлигини таъкидлаган эди. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари орасида эса, Италия бош вазири фикрича, инновациялар, барқарор ривожланиш в инвестициялар, хусусан инсон ресурслари ҳам бор.