Балиқчилик тармоғи солиқ органлари тасарруфига ўтиши мумкин

Ўзбекистон 27 Май 2017 10466
Фото: Norma.uz

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Балиқчилик тармоғи фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун очилди, деб ёзади Norma.uz.
 
Хусусан, ДСҚ марказий аппарати тузилмасида республикада балиқчилик тармоғини ҳамда унга бўйсунадиган Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳудудий секторлари мавжуд Балиқ овлашни ривожлантириш бошқармасини такомиллаштиришга масъул бўлган раис ўринбосари лавозимини ташкил этиш таклиф қилинди.

Унинг асосий вазифалари ва ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

•  балиқчилик тармоғининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
•  замонавий технологияларни қўллаган ҳолда балиқ етиштиришни кўпайтиришни қўллаб-қувватлаш;
•  тадбиркорлик субъектларини балиқчилик тармоғига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
•  балиқ овлаш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни таъминлаш;
•  балиқни экспорт қилиш ва қайта ишлашни кўпайтиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишида кўмак бериш;
•  балиқчилик хўжаликлари фаолияти мониторингини амалга ошириш;
•  балиқчилик тармоғида солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Айрим имтиёзлар мазкур лойиҳага киритилган (1.01.2023 йилгача):

•  балиқчилик қафаслари ва уларни бутловчи буюмларни ишлаб чиқарувчиларни қафаслар ва уларни бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш қисмида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ҚҚС ва микрофирмалар ва кичик корхоналар учун  ЯСТ тўлашдан озод қилиш таклиф қилинмоқда;
•  “Айдар-Арнасой кўллари тизими дирекцияси” ДУК (Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2017 йилдаги 124-сон қарори билан ташкил этилган) личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқлари ишлаб чиқариш, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган, шунингдек табиий сув ҳавзаларини ижарага беришдан  олинган даромадлар қисмида ягона ер солиғи ва ЯСТ тўловидан озод қилиш таклиф қилинмоқда.
 
Бундан ташқари, балиқчилик хўжаликларига балиқ озуқалари минерал ўғитларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали “Ўздонмаҳсулот”  АК ва “Ўзкимёсаноат” АЖдан харид қилишга рухсат берилади. Қафас қурилмаларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри шартномалар ва тартибга солинадиган нархлар асосида металл прокатлари ва полиэтилен гранула ажратилади.
 
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб,  ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар