Бир кунда Ўрта ер денгизида яна 10 муҳожир жасади топилди

Жаҳон 27 Май 2017 2768

Ўрта ер денгизида Шимолий Африкадаен Европа соҳилларига етиб олишга уринган, аммо мақсадларига ета олмаган яна 10 кишининг жасади топилди. Улар сўнгги бир кун давомида қутқарув кемалари бортига тортиб олинган, деб хабар қилмоқда Италия соҳил қўриқлаш хизмати. 

Умуман, 26 май кечқурундан бошлаб ўтказилган қидирув-қутқарув амалиётларида 2,2 минг киши қутқарилган. Улар 5та ёғоч ва 10та резина қайиқларда Ливиядан Италия томон сузишган. 

2 кун муқаддам, соҳил қўриқлаш хизмати Ливия соҳилларидан 30 денгиз мили узоқликда кема қулаши оқибатида 35 кишининг танаси денгиздан олиб чиқилгани ҳақида хабар қилган эди. 

Айтиш жоизки, Европа Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг жиддиймиграция инқирозига дуч келган. Қочқинлар оқимининг кўпайишига Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидаги қуролли можаролар ва иқтисодий муаммолар сабаб бўлмоқда. Халқаро миграция ташкилоти (IOM)га кўра, жорий йилнинг ўтган давари мобайнида Европага денгиз йўли орқали қарийб 54 минг қочқин кириб келган. Ўрта ер денгизини сузиб ўтишга уриниш чоғида 1316 киши ғарқ бўлган. 

Кўпроқ янгиликлар