British Airways авиакомпанияси компьютердаги глобал бузилиш сабаб Буюк Британия ва Европанинг энг йирик аэропорти Ҳитроу ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича Лондоннинг иккинчи йирик аэропорти Гэтвикдан маҳаллий вақт бўйича соат 18:00 гача барча парвозларни бекор қилди.

"Электрон технологиялар тизимлари ишида йирик бузилиш рўй берди, ҳамда бу бизнинг бутун дунё бўйлаб ҳаво амалиётларимизда жуда жиддий ўзгаришларга олиб келди", - дея хабар берди Британиянинг энг йирик авиаташувчиси расмий вакили.

Шу билан бирга, авиакомпанияда ўз компьютер тизимига киберҳужумлар рўй берганини рад этишган. "Бу киберҳужумлар эканига далиллар йўқ", - дея таъкидлаб ўтишди British Airways’да.

Авиакомпания юз берган вазиятда йўловчиларга Ҳитроу ва Гэтвикка парвозларнинг кўрсатилган тикланиш вақтига қадар бормасликни тавсия қилди. "Ҳитроу ва Гэтвикдаги терминаллар жуда тўлиб кетган, ҳамда биз ушбу аэропортлардаги барча парвозларни Британия вақти бўйича кечки соат 6 га қадар бекор қилдик", - дейилади авиакомпания баёнотида.