Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳияти ривожлантирилади

Ўзбекистон 27 Май 2017 4254
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти томондан 2017 йил 19 май куни 2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2980-сонли қарор қабул қилинди.  

Қарорда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш, сайёҳларнинг маданий меросимизнинг ноёб объектлари билан кенг танишишлари учун максимал қулай шароитларни яратиш, минтақада замонавий сайёҳлик инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш, сайёҳлик, меҳмонхона ва транспорт хизматларининг замонавий талабларга мувофиқ ҳолда турларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:

- 2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш дастурини тасдиқлаш ва унинг қуйидаги устувор йўналишлар бўйича амалга оширилишини самарали ташкиллаштирилишини таъминлаш:  

- янги меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлари, сайёҳликни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш билан сайёҳлик инфратузилмасининг бошқа объектларини қуриш; 

- умумий овқатланиш тизимини такомиллаштириш ва сайёҳларнинг кечки ҳордиқлари учун шароитлар яаратиш;

- транспорт хизматини яхшилаш, авиа- ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, Бухоро шаҳрининг тарихий қисми атрофида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи махсус компания яратиш, саёҳатчиларга намойиш қилинадиган объектларга олиб борувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш;

- Бухоро шаҳри ҳудудини ободонлаштириш, валюта айирбошлаш пунктларини ташкиллаштириш, сайёҳлик инфратузилмаси объектларида банкноматлар ва терминаллар ўрнатиш, совғалар ва сувенирлар дўконлари жойлашадиган янги савдо кўчасини яратиш, сайёҳлар тўпланадиган гавжум жойларда Wi-Fi-ҳудудларини яратиш; 

- Бухоро брендини реклама кампанияси ва турли фестиваллар ўтказиш ҳисобига илгари суриш;  

- Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик соҳаси учун кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

- янги сайёҳлик йўналишларини яратиш ва сайёҳликнинг янги турларини ривожлантириш;

- 2017-2021 йилларда сайёҳлик хизматлари ҳажмининг 2,1 баробарга ўсишини, сайёҳлар сонининг 1,9 баробарга ошишини таъминлаш ва бошқа чора-тадбирлар.

Кўпроқ янгиликлар