Буюк Британияда террорчилик таҳдиди даражаси пасайтирилди. Мамлакат бош вазири Тереза Мэй шундай баёнот билан чиққан.

BBC’нинг хабар қилишича, таҳдид максимумдан жиддий даражагача туширилди.

Аввалроқ баъзи ОАВ Манчестер туманларидан бирида стадиондаги теракт иши бўйича амалиёт туфайли эвакуация ўтказилаётгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни кечқурун америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти давомида портлаш юз берганди, оқибатда 22 киши ҳалок бўлиб, 120 киши жабрланган.

23 май куни эса Мэй террорчилик таҳдидини жиддийдан максимум даражага қадар оширди.