Forbes журнали томонидан тузилган, 2017 йил учун дунёнинг энг сердаромад футболчилари рўйхатида 1-ўринни Криштиану Роналду эгаллади.

"Реал"нинг 32 ёшли ҳужумчиси 4 йилдан бери дунёнинг энг сердаромад футболчиси номини ҳеч кимга бермай келмоқда. Нашр маълумотларига кўра, футболчи 2016 йилнинг 1 июнидан 2017 йилнинг 31 майигача 93 млн доллар ишлаб топган. Футболчи бу қийматдан 58 млн долларини клубдаги маоши ва турли бонуслар кўринишида олган, қолган маблағни эса реклама шартномалари орқасидан топган. 

2-ўринни "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси эгалламоқда. Унинг бир йил ичидаги даромади 80 млн долларни ташкил қилган. У бу қийматдан 50 млн долларини клубдаги маош ва турли бонуслар кўринишида олган. 

3-ўринни "Барса"нинг яна бир ҳужумчиси бразилиялик Неймар эгаллаган, унинг даромади 37 млн долларга баҳоланган. 4- ва 5-ўринларни "Реал"нинг яна бир ҳужумчиси Гарет Бэйл ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович эгаллаган. Уларнинг йиллик даромадлари мос равишда 34 ва 32 млн долларни ташкил қилган.