“Катта еттилик” давлатлари Украина туфайли Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга тайёр. Бу ҳақда саммит якуний декларациясида айтилди.

"Санкциялар Россия ўз мажбуриятларини бажарса, бекор қилиниши мумкин. Бироқ, шунга қарамай биз қўшимча чеклов чораларини кўришга тайёрмиз, бу агарда талаб этилса, Россия учун қийматни янада оширади", - дейилади декларацияда.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг Таорминасида “Катта еттилик” саммити ўз ишини тугатди, иштирокчилар якуний декларацияни қабул қилишди.