Хитой Ўзбекистон божхона постларини жиҳозлаш учун 18 млн доллардан зиёд грант ажратади

Ўзбекистон 27 Май 2017 4086

2017 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Хитой Халқ Республикаси томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона постларини жиҳозлаш учун тақдим этган грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2997-сонли қарорни қабул қилди

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга катта ўлчамли темир йўл юкларини назорат қилиш бўйича тўртта инспекция тизими ҳамда ўрта ўлчамли юкларни назорат қилиш бўйича 10та сканер тизими мажмуаси кўринишида 18,3 млн. доллар ҳисобида грант ажратади. 

Мазкур қарорни амалга ошириш назорати Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" АТ бошқарув раиси Очил Раматов ҳамда Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов зиммасига юклатилди. 


Грант кўринишида тақдим этилувчи сканер қурилмаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси масъул этиб тайинланди. 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, грант маблағлари ҳисобига хориждан келтирилаётган сканер қурилмалари божхона тўловларидан озод этилади. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар