Хитойда уй қулади, қурбонлар бор

Жаҳон 27 Май 2017 6876

Хитойнинг Шаньдун вилоятида қурилаётган уйнинг қулаши натижасида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 9.50 да юз берган. Ишчилар воқеа рўй берганда иккинчи қаватни қуриш билан машғул бўлишган.

Воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келди. Кўплаб ишчилар вайроналар остидан эвакуация қилинди, бироқ олти киши ҳалок бўлган. Яна тўрт нафар жабрланган инсон касалхонага етказилди, уларнинг аҳволи барқарор, деб баҳоланмоқда.

Маълум бўлишича, қурилиш ноқонуний равишда олиб борилган. Маъмуриятнинг таъкидлашича, ҳодиса учун жавобгар бўлганлар қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар