Хитойдан излаган дастгоҳларини Андижондан топган тадбиркорлар таассуроти

Жамият 27 Май 2017 33258

Жорий йилнинг февраль ойида сайтимиз орқали Андижон вилоят, Бўз туманидаги мини-завод ва дастгоҳлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Бу мақола юртимизнинг барча вилоятларида яшовчи кўплаб тадбиркорларни қизиқтириб қўйгани таҳририят ва муаллифга қилинган кўплаб мурожаатларда акс этди.

Ўша мақола чиққан пайт  UZMOLREKI - BO’ZFARM томонидан тайёрланган ускуналар ёрдамида республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 223 та мини-заводда 2 миллион нафардан зиёд киши иш олиб бораётган бўлса, ўтган тўрт ой давомида юқоридаги рақамлар сони бир қанчага ортди.

Корхонада қизилмия ўсимлиги томирини қайта ишловчи технология йиғилибди. Янги ускуналар билан танишиш учун UZMOLREKI - BO’ZFARMга борганимизда, қизилмия технологиясидан ташқари, Қашқадарё ва тошкентлик тадбиркорлар учун сарёғ ҳамда ҳўжалик совуни ишлаб чиқарувчи дастгоҳларда синов ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик. Фақат чет элда терилиши мумкин, деб ўйлаганимиз - замонавий елим ишлаб чиқарувчи мини-завод ҳам тайёр экан. Бизни, айниқса, “Попкорн” ўзбекчасига айтганда - бодроқ пиширадиган мини-ускуна қизиқтириб қўйди. Арзон ва кичик бизнес учун ҳар томонлама қулай агрегатга харидорлар жуда кўп.

Корхонага дастгоҳ буюртма бериш учун Навоий вилоятидан келган тадбиркор Нишонахон Нарзуллаеванинг эса таассуротлари бир жаҳон. Тадбиркорнинг қўлида Kun.uz сайти орқали февраль ойида эълон қилинган мақоланинг принтерда чиқариб олинган нусхаси бор экан.

– Корхона ҳақида интернетда ўқигач, қизиқиб топиб келдик, - дейди тадбиркор. - Навоийда касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун ишлаб чиқариш майдони ташкил этмоқчиман. Хитой ва Россияда сафарда бўлиб, ўзимиз учун керакли дастгоҳлар излаб, ҳеч қониқмаган эдим. Мана, излаган ускуналарни шу ерда кўриб турибман. Тозалаш воситалари, попкорн, мактаб ўқув қуроллари ишлаб чиқарувчи мини-дастгоҳларга шартнома тузиб, коллеж битирувчиларини босқичма-босқич иш билан таъминламоқчимиз. Мақсадим, шу йилнинг ўзида 20 нафар ёшни ишлик қилиш”, дейди Нишонахон опа.

Тадбиркори кўп юрт фаровон бўлиши бор гап. Корхона раҳбари Иброҳимжон Саидохунов ҳудуди ёнидан ўтган катта йўл ёқасида микроиқлимли гулзор ташкил этиб, турли чироқлар ўрнатибди. Ишчилар билан биргаликда яратилган боғ ҳам атрофга кўркамлик бахш этиб турибди.

Корхона кейинги ҳафтада тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун кўргазмали маҳорат дарси ўтказмоқчи. Ушбу тадбир кўплаб ёшларимизнинг келажагида ижобий бурилиш ясашига эса шубҳамиз йўқ.              

     

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар