Қўқон ва Фарғонада фирибгарлар жазога тортилди

Жамият 27 Май 2017 8278
Фото: Fotolia

Қўқонлик А.Ҳошим (исмлар ўзгартирилган) 2015-2016 йиллар давомида кўплаб фуқароларнинг ишончига кириб, уларни тузоғига илинтирган, сарсон-саргардон қилган устомонлардан биридир, деб ёзади “Постда” газетаси.

Кунларнинг бирида А.Ҳошим таниши А.Абдусаттор билан учрашиб, унга марказий ўйингоҳ олдида ўзига тегишли савдо дўкони борлигини, уни сотмоқчи эканини айтади. Улар шу ерда ўзаро келишувга эришадилар. Унга кўра, Ҳошим дўконни бир ой муддат ичида Абдусатторнинг номига расмийлаштириб беришга ваъда беради. Уни ишонтириш учун шу ернинг ўзида тилхат ҳам ёзиб беради. Абдусаттор эса унинг ваъдасига ишониб, 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарнинг қўлига тутқазади. Аммо Ҳошим берган ваъдасини тезда унутади. Қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юраверди.

Олиб борилган тергов ва суриштирув ишлари давомида ойдинлашдики, А.Ҳошимдан жабр кўрган, унинг алдовига учган фақат А.Абдусаттор эмас экан. У яна бир қанча фуқароларни ана шундай усулда алдаб, жуда кўп миқдордаги пул ва товар-моддий бойликларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлди.

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Д.Ҳамдам ҳам фириб борасида А.Ҳошимдан қолишмади. У тўқиган фириб тузоғига ҳам бир неча содда фуқаролар илиниб, жабр чекдилар. У ўзининг жиноий шериклари билан олдиндан тил бириктириб, ўндан зиёд фуқаронинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирди. Мўмай пул ишлаш илинжидаги Д.Ҳамдам бошчилигидаги бу устомон йигитлар “Фарғона шаҳрида 19 дан ортиқ чет эл давлатлари билан ҳамкорликда, Европа ва Осиё давлатларида ўқиш учун консультация маркази иш бошлади. Сиз хоҳлаган давлатингизда истаган ўқишингизни танланг ва грант ёки контракт асосида ўқишга жойлашинг” деган эълон матнини тайёрлаб, шаҳарнинг турли жойларига ёпиштириб чиқишди. Одамларни ишонтириш учун “хизматлар лицензияланган” деган жумлани қўшиб қўйишни ҳам унутишмади. Бунга ишониб бирин-кетин мурожаат қиладиганлар кўпайди. Хорижда ўқийман деган кўплаб фуқаролар кўп миқдордаги пулларини ўз ихтиёрлари билан унга тутқазишди. Аммо афсуски, уларнинг бирортасига чет элда ўқиш насиб қилмади. Барчаси фирибгарнинг “қурбони”га айланди.

Юқоридаги ҳар икки устомоннинг қилмишига чек қўйилди. Уларнинг барча жиноий хатти-ҳаракатлари судда кўриб чиқилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар