Тошкентда оқ қулупнай сотилмоқда

Жамият 27 Май 2017 29079
Иллюстратив фото

Facebook ижтимоий тармоғидаги Потребитель.уз гуруҳида ажойиб пост қолдирилди. Унда фойдаланувчилардан бири Makro супермаркетлари тармоғида оқ рангли қулупнай сотилаётгани хусусида гуруҳ аъзоларига савол билан мурожаат қилган. Хабарга илова қилинган суратда Makro супермаркетлари тармоғида  оқ тусли ананасли қулупнай 14990 сўм эканини кўриш мумкин. 

У ушбу оқ қулупнайдан ким татиб кўргани, мазаси қанақа эканига қизиққан. 

Эътиборлиси, айни савол гуруҳда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар кўринишидан ҳеч қачон харид қилмаслиги ва татиб кўрмаслигини айтса, бошқалар гибридлиги ёки тут экани хусусида фикрларни билдирган. 

Шу билан бирга, муҳокамаларда мазкур оқ қулупнай навига ойдинлик киритилган бўлиб, у Pineberry – Ананасли қулупнай деб аталиши маълум қилинган. 

Баъзилар бу қулупнай авваллари ҳам бўлгани, бироқ кейинчалик етиштириш тўхтатилгани, 3 йиллар аввал Тошкентда яна пайдо бўлганини билдиришган.

Кимдир унинг жуда мазали  эканини таъкидласа, яна бири харид қилиб, аммо мазаси ёқмагани сабабли чиқиндига ташлаб юборганини таъкидлаган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 23317 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 25004 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12894 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54161 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 535 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1977 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1756 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1637 Жамият
Кўпроқ янгиликлар