ИШИД террорчилик гуруҳи Мисрнинг Ал-Минья вилоятидаги христиан-коптларга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Ҳодиса оқибатида 28 нафар шахс ҳалок бўлганди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берган.

26 май куни жангарилар гуруҳи ичида христиан-коптлар бўлган автобусга қуролли ҳужум уюштирди, улар Муқаддас Самуил монастирига кетишаётган бўлган. Копт маданий маркази маълумотига кўра, экскурсияга йўл олганларнинг аксарияти ўсмирлар бўлган ҳамда улардан фақатгина уч нафари тирик қолган.

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумотларига кўра, теракт натижасида 28 киши ҳалок бўлди, тахминан 30 инсон жароҳатланди.