Мўсулда аёлларга ниқоб кийиб юриш тақиқланди

Жаҳон 27 Май 2017 10666
Фото: Getty Images

Ироқ ҳукумати хавфсизлик мақсадида Мўсулда аёлларга ниқоб (фақат кўзлар кўриниб турадиган аёллар бош кийими) кийиб юришни тақиқлади. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.  

Ушбу тақиқлов ИШИД жангарилари ниқоб остида яширинишлари мумкинлиги сабабли киритилган. Бундан ташқари, ҳукумат соат 18.00дан кейин мотоциклларда юришни тақиқлади, бу қоидани бузганлар жазоланадилар.

Шунингдек, электроника дўконлари эгалари мобил телефонлар ва сим-карталар харид қилувчи одамлар ҳақида барча маълумотларни тўплашга мажбурлаб қўйилдилар.

Аввалроқ Ироқ армияси ИШИДнинг Мўсулдаги сўнгги таянчига ҳужум бошлагани маълум қилинганди. 

Кўпроқ янгиликлар