НАСА Қуёшга "тегинадиган" зондни учиришни режалаштирмоқда

Технология 27 Май 2017 5458
Фото: JHU/APL

Американинг НАСА агентлиги келаси 2018 йил ёзида Қуёш томон тадқиқот зондини учиришни режалаштирмоқда. У Қуёшга жуда яқин масофада яқинлашиши белгиланган. 

"Solar Probe Plus (SPP) миссияси 2018 йил ёзига режалаштирилган", — деб хабар қилмоқда НАСА. Зонд 31 июлдан 19 август оралиғида Delta IV–Heavy ракета ташувчисида учирилади.

Фазовий қурилма, режа муваффақиятли амалга ошса, Қуёшга 6,2 миллион километр масофагача яқинлашади. Бу зонднинг Қуёшга Меркурий сайёрасидан яқинроқ бўлишини англатади. НАСАга кўра, биринчи бўлиб йирик юлдузга "тегинади", чунки у инсоният томонидан юборилган аввалги зондларга нисбатан Қуёшга 7 марта яқин бўлади. 

Агентликнинг хабар қилишича, SPP "юлдузнинг ташқи атмосферасини ўрганади ҳамда унинг физик хусусиятларига доир ўнлаб йиллардан бери мавжуд бўлган масалаларга жавоб топади".

НАСАнинг таъкидлашича, ушбу тадқиқот натижалари "Ерга, сунъий йўлдошлар ва фазогирларнинг фазода ишлашига таъсир кўрсатадиган фазовий ҳаво кўринишлари ҳосил бўлишини прогноз қилишда муҳим аҳамиятга эга". Зонднинг асосий миссияси 11 кунга мўлжалланган, тафсилотлари келаси ҳафтада эълон қилинади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар