Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини учувчисиз бошқариладиган учоқлар билан таъминлайди

Жаҳон 27 Май 2017 7163
Фото: Аргументы и факты

Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси йил охиригача учувчисиз бошқариладиган учоқлар батальонига айлантирилади, дея хабар қилади марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкийга асосланиб Интерфакс.

Қўмондоннинг сўзларига кўра, батальонга «Орлан» ва «Элерон» замонавий комплекслари  келтирилади. Владимир Зарудницкий учувчисиз бошқариладиган учоқ (УБУ)ларнинг умумий сонини тилга олмаган. «Бўлинма ягона информацион тизимда бир неча УБУ кучларидан фойдаланиш, шунингдек, мотоўқчилар, артиллерия ва авиация ҳаракатининг самарадорлигини ошириш имкониятини яратади», — дея агентлик унинг сўзларини келтиради.

Генерал, шунингдек, Тожикистондаги 201-ҳарбий база «Ураган» бираваракайига ўт очиш ракета тизимлари дивизионига ҳам эга бўлгани айтиб ўтди. Бу ўт очиш тизими тоғли рельеф шароитларида 35 км узоқликкача бўлган нишонни бехато уриш имконини беради.

Россия ОАВлари генерал-полковник Владимир Затрудницкийга асосланиб, 201-ҳарбий база жанговар имкониятлари «Ураган» тизими ҳисобига жиддий равишда ошганини ёзишмоқда, бироқ ҳарбий база шахсий таркибининг сони халқаро битимлар доирасидан четга чиқмайди.

201-ҳарбий база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади. Унинг бўлим ва бўлинмалари Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарларида жойлашган. Икки томонлама битимга кўра, Россиия ҳарбий базаси Тожикистонда 2042 йилгача фаолият кўрсатади.

Сўнгги йилларда Тожикистоннинг турли ҳудудларида йирик ҳарбий машқлар ўтказилди. Уларнинг энг йириги Тожикистон жанубидаги Қабодиён туманидаги «Ҳарбмайдон» полигонида тожик-рус ҳарбийлари томонидан ўтказилган қўшма машқ бўлди. Ўтган йилнинг март ойида ўтказилган ҳарбий ўқув-машқларнинг асосий мақсади афғон-тожик чагарасидан бостириб киришга уринувчи қуролли жангарилар гуруҳига муносиб қаршилик кўрсатиш бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, қўшма машқларда 950 бирликдаги ҳарбий техника, 20 та зарбдор ва транспорт самолётлари, 12 турли вертолётлар, шунингдек учувчисиз бошқариладиган учоқлардан фойданилган. Унда Тожикистоннинг 15 минг зобити, захирадаги аскарлардан 30 минг  киши, шунингдек, Россиянинг 2 мингга яқин ҳарбий хизматчиси иштирок этган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар