Шри-Ланкада сув тошқинлари ва кўчкилар юз бергани туфайли 100 киши ҳалок бўлди, яна 99 нафари бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Associated Press ҳукумат маълумотларига асосан хабар берди.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича марказ маълумотига кўра, тахминан 2,9 минг киши ўз уйларини кучли ёмғирлар сабаб юз берган табиий фалокат туфайли тарк этишга мажбур бўлган.

Қидирув ва қутқарув амалиётларида хавфсизлик хизматлари, маҳаллий аҳоли вакиллари, шунингдек, ҳарбийлар иштирок этмоқда. Фуқаролар сўзларига кўра, кишилар табиий офат сабаб ўз қишлоқларидан чиқиб кета олмаяпти.

Аввалроқ Ҳаитида ҳам кучли сув тошқинлари юз бергани ҳақида хабар қилинганди.