“Катта еттилик” саммитининг иккинчи куни етакчиларнинг Африка қатор давлатлари вакиллари билан учрашуви орқали бошланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Жорий йилда бу очиқ учрашувнинг асосий мавзусига Африка давлатлари билан муносабатларни айлантирдик... Эҳтимол, Таормина танлови, биз учун ушбу давлатлар билан ўзаро ҳаракатлар нақадар муҳим эканини кўрсатиб беради. Биз давлатларимизни бирлаштириб турувчи Ўрта Ер денгизи қирғоғидамиз... Бугунги мунозара марказида – инсон капитали, маҳсулотлар, инфратузилма ва ҳаёт сифатини ривожлантиришдаги инновациялар", - дея айтиб ўтди Италия бош вазири Паоло Жентилони сессияни очар экан.

Унинг сўзларига кўра, Германиядаги “Катта Йигирматалик” саммити томонлар Таорминада бошлаб берадиган ишни давом эттириши лозим.

Таорминадаги сессияга Эфиопия, Нигерия, Нигер, Кения ва Тунис етакчилари келган. Шунингдек, учрашувда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш, Африка Иттифоқи, Африка Тараққиёт Банки, Халқаро Валюта жамғармаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Ташкилоти раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Кутилишича, иштирокчилар Африка давлатларига ушбу минтақадаги турли чақириқлар билан кураш учун молиявий ёрдам кўрсатиш истиқболлари ҳамда Европага миграцион оқимларни камайтиришда кўмак берувчи шароитларни яратиш масаласини муҳокама қилади.