Шавкат Мирзиёев фармони билан экспорт жараёни соддалаштирилди

Ўзбекистон 27 Май 2017 10009

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспортини янада рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш бўйича чоралар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармон билан 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб хўжалик субъектларига ўзи ишлаб чиқарган товарларни (янги мева-сабзавот маҳсулоти, узум, полиз экинлари кабилардан ташқари) хорижий валютада бошланғич тўловсиз экспортини амалга ошириш, аккредитив очиш, банк кафолатини расмийлаштириш ва экспорт шартномасини суғурталаш бўйича полисга ҳуқуқ қуйидаги шартларга амал қилган ҳолда сиёсий ва тижорий хатарлардан келиб чиқиб берилди: 

- шартнома суммаси 100 минг АҚШ долларидан ошиши керак эмас;

- валюта тушумининг мажбурий топширилиши товарларни экспорт қилгандан 90 кун давомида таъминланиши зарур.

Ўзи ишлаб чиқарган товарни кейинчалик экспорт қилиш ушбу бандости шартларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Бунда экспортчи-ташкилотнинг экспорт бўйича дебиторлик қарздорлиги бўлмаслиги керак.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида экспорт-импортига лицензия берилувчи махсус товарлар рўйхатдан заргарлик маҳсулотлари олиб ташланди.

Ушбу фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов зиммасига юкланди.

Кўпроқ янгиликлар