Тошкентда кичик саноат зоналари ташкил этилади

Ўзбекистон 27 Май 2017 8322

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналари ишлаб чиқариш майдонлари базасида ташкил этилади. КСЗ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига 10 йилга узоқ муддатли ижарага берилади, кейинчалик у тегишли келишувлар бажарилса яна 10 йилга чўздирилади.

Белгиланишича, КСЗ иштирокчиларига давлат хизматлари КСЗ ҳудудларида ташкил этилувчи “ягона ойна” принципи бўйича тадбиркорлик субъектларига ягона хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тақдим этилади. КСЗ иштирокчиларига маҳсулотлар экспортида кўмаклашиш мақсадида КСЗ ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш Фонди ваколатхоналари ташкил этилади. КСЗнинг кўчмас мулки учун ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ер бошқаруви ва кўчмас мулк кадастри корхоналари томонидан бепул амалга оширилади. 

Бундан ташқари, қарорда айтилишича, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан КСЗни ташкил этиш учун бир ойлик муддат ичида Тошкент шаҳри ҳокимиятига фойдаланилмаётган давлат кўчмас мулк объектларини бериши лозим.

Шунингдек, ушбу қарор билан КСЗ иштирокчи-ташкилотлари икки йил муддат ичида мулк ва юридик шахслар даромади учун солиқни, шунингдек ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилади. 

Бундан ташқари, қарор билан Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарининг Кафолат жамғармаси ташкил этилади. Уни ташкил этишда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пули, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва донорлар маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланилади.

Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А.Арипов ва Тошкент шаҳри ҳокими Р.Усмонов зиммасига юкланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар