АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, НАТО давлатлари ҳарбий альянс бюджетига бадал пуллари ҳажмини ошириш ҳақида келишиб олишди. У бу ҳақда твиттерда ёзган.

«НАТОнинг кўплаб давлатлари тўловларни оширишга рози бўлишди. Маблағлар йўналтирилмоқда: НАТО янада кучлироқ бўлади», - дея ёзган Трамп.

Аввалроқ Америка президенти НАТО Россия томонидан келаётган таҳдидларга эътибор қаратиши ҳақида маълум қилганди.