Туркиянинг Маниса провинцияси ҳудудида 5,1 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда CNN Turk телеканалига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва вайронкорликлар кузатилмаган.

Ер ости силкинишлари Саруханла туманида, 10 км. ер остида кузатилган. Маълум қилишларича, зилзила тўлқини қўшни тоғларда ҳам сезилган.