Туркияда Анқарага кетаётган йўловчи автобусининг ҳалокатга учраши натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, 34 инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Yeni Safak хабар берган.

Автобус ҳайдовчиси тахминан соат 06:00 да бошқарувни йўқотган, натижада автомобиль тўнтарилиб кетган.

Таъкидланишича, 11 киши оғир ҳолатда касалхонага етказилган.

Анқара губернаторининг маълум қилишича, ҳалокат автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолгани туфайли юз берди.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув бошланган.