Туркманистон 2020 йилда Трансафғон газ қувурига газ узатишни ваъда қилмоқда

Жаҳон 27 Май 2017 10767

Табиий газ захиралар бўйича жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллаб турган Туркманистон 2020 йилдан бошлаб барпо этиш ишлари 10 миллиард АҚШ долларига тушадиган Трансафғон газ қувури орқали газ узатишни ваъда қилмоқда. Бу ҳақда консорциум вакили чоршанба куни маълум қилган, деб хабар беради Reuters. 

Туркманистон 2015 йилнинг декабридан бошлаб Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувурининг ўзига тегишли қисмини барпо этиб келаётир.

«ТАПҲ газ қувури 2019 йил охирига келиб, Афғонистон ва Покистонга тегишли бўлаклар битказилгач, қурилишини якунлаш мўлжалланмоқда. 2020 йилнинг бошидан дастлабки газ узатилади», — деди халқаро газ конгрессида TAPI консорциуми бош ижрочи директори Муҳаммадмурод Омонов.

TAPI pipeline Company Ltd консорциумининг етакчиси — Марказий Осиёдаги энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчиси «Туркмангаз» давлат концерни ҳисобланади. Консорциум таркибига Afghan Gas Enterprise, Покистоннинг Inter State Gas Systems (Private) Ltd ва Ҳиндистоннинг Gail (India) Ltd фирмалари киради.

Танқидчиларнинг фикрича, Афғонистондаги сиёсий беқарорлик лойиҳага таҳдид солиши мумкин, гарчи Афғонистон транзит учун йилига 1 млрд. доллар фойда қилиб турса-да.

Афғонистон президенти вакили Ажмал Аҳмадийнинг конференцияда айтишича, унинг мамлакати хавфсизликни таъминлаш ва кўзланган йўналишни миналардан тозалаш борасидаги ишларни олиб бормоқда.

ТАПҲнинг транзакцион маслаҳатчиси — Осиё тарққиёт банки (ОТБ) минтақадаги вазиятдан қатъи назар молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар йўқлигини айтган. «Яхши янгилик, шуки, пул ҳар доим тайёр», — деган банк маслаҳатчиси Чинг Чунг Фонг, потенциал инвесторлар билан ўтказилган музокараларга асосланиб.

Унинг сўзларига кўра, харажатларнинг катта қисмини экспорт-кредит агентликлари ҳисобидан, қолган қисмини эса — халқаро тараққиёт банклари ва хусусий молиявий тузилмалар ҳисобидан қоплаш мумкин.

ТАПҲ лойиҳасини нафақат Туркманистон ҳудудида, шунингдек, Афғонистон ва Покистонда ҳам молиялаштириш ишларида Ислом тараққиёт банкидан ташқари, Саудия ривожлантириш фонди ва Япония ҳукумати ҳам иштирок этиш истагини билдириб ўтишган.

ТАПҲ газ қувурининг умумий узунлиги 1.814 километрга тенг бўлади. Унинг 214 километри Туркманистон ҳудудидан, 771 километри — Афғонистондан, 826 километри — Покистон ҳудудидан ўтади ва Ҳиндистон билан чегарадаги Фозилка аҳоли пунктидан чиқади.

Жаҳондаги газ захиралари бўйича иккинчи йирик кон ҳисобланувчи Қалқиниш конидан бошланувчи газ қувурининг қуввати йилига 33 миллиард куб метр табиий газ узатиш имконини беради. Уни эксплуатация қилиш муддати — 30 йилга тенг.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар