Уч финал. Лондон дербиси, Энрикенинг сўнгги имкони ҳамда омадли жамоалар финали

Спорт 27 Май 2017 7586

Бугун 27 май куни Англия, Испания ҳамда Германияда кубок ўйинлари ўтказилади.

 

Айнтрахт Франкфурт” – “Боруссия Дортмунд” 27 май, 23:00 (Тошкент)

Финалга йўл

“Айнтрахт”финалга чиқиш учун анча тер тўкди. Жамоа ўтказган 5та баҳснинг 3тасида пенальтилар серияси орқали ғолибликка эришди. Жамоа “Магдебург”, “Ингольштадт”, “Ганновер” “Арминия” ҳамда “Боруссия Мёнхенгладбах” устидан ғалаба қозониб финалга чиқди.

“Боруссия” ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ўйинларда икки бор пенальтилар сериясида “омадини синаб кўрди”. Дортмундликлар “Айнтрахт Трир”, “Унион”, “Ҳерта”, “Шпортфройнде Лотте” ҳамда “Бавария”ни мағлуб этиб, финалга чиқишди.

Ўзаро ўйинлар

Бундеслигадаги ўйинларда жамоалар ўз уйида ғалабага эришишга муваффақ бўлишди. “Боруссия” ўз уйида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Айнтрахт” ўз майдонида 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Тахминий таркиблар

Ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар

“Айнтрахт” таркибида Вольф, Маскарель, Хасебе ҳамда Штендера ўтказиб юборади. Орденезнинг ўйиндаги иштироки эса сўроқ остида турибди.

“Боруссия” сафида Вайгл ҳамда Ларсен ўйиднда иштирок эта олмайди. Гётце, Пищек, Шмельцер ҳамда Шюррленинг финалдаги иштироки сўроқ остида турибди.

 

“Арсенал” – “Челси” 27 май, 21:30 (Тошкент)

Финалга йўл

Жамоалар мусобақани 1/32 финалидан бошлади.

“Арсенал” финал йўлланмасини “Престон", "Саутҳемптон", "Саттон Юнайтед", "Линкольн Сити"ва "Манчестер Сити"ни таслим этиб қўлга киритди. Жамоа 5та ўйинда рақиб дарвозасига 16та гол киритиб, ўз дарвозасидан икки бор тўп ўтказиб юборди.

“Челси” финалга "Петерборо Юнайтед", "Брендфорд", "Вулверҳэмптон", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенҳэм" жамоаларини мағлуб этиб чиқди. “Челси” эса 5та ўйинда рақиблар дарвозасини 15 маротба ишғол қилган бўлса, ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборди.

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар ушбу мавсумда 2 маротаба ўзаро тўқнаш келиб, 1тадан уй ўйинидаги ғалабани қайд этишди. “Арсенал” Алексис Санчес, Тео Уолкотт ҳамда Месут Ўзилнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Челси” 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан ўйинда Маркос Алонсо, Эден Азар ва Сеск Фабрегаснинг  голларига канонирлар таркибида Оливье Жиру 1та гол билан жавоб қайтарди.

Тахминий таркиблар

Ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар

“Арсенал” таркибида Гиббс, Косельни, Паулиста ҳамда Рейне ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлса, Мустафи ҳамда Чемберленда финалда майдонга тушиш учун имкон бор.

“Челси” таркибида ўйинда иштирок эта олмаслиги аниқ футболчилар йўқ. Фақатгина Лофтус-Чик финал ўйинида иштирок эта олмаслиги мумкин.

 

“Барселона” – “Алавес” 28 май, 00:30 (Тошкент)

Финалга йўл

Испания кубоги жорий мавсум сўнггида жамоани тарк этадиган каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрикега мавсумни соврин билан якунлаш учун сўнгги имкон бўлади.

"Барселона” финалга “Ҳеркулес”, “Атлетик Бильбао”, “Реал Сосьедад” ва “Атлетико Мадрид” устидан ғалаба қозониб чиқди. “Алавес” эса “Ҳимнастик”, “Депортиво”, “Алькоркон” ва “Сельта”дан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар ушбу мавсумда Ла-Лига доирасида ўзаро куч синашиб, ҳар икки ўйинида ҳам меҳмонлар ғалаба қозонган. 1-даврада “Барселона” “Ноу Камп”да “Алавес”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, 2-давра ўйинида меҳмонда рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол урди.

 

Тахминий таркиблар

Ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар

“Барселона” таркибида учрашувни Рафинья, Серхи Роберто ҳамда Луис Суарес ўтказиб юборади. Шунингдек, Жереми Матьёнинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида.

“Алавес” таркибида Эйнар Галилеа ҳамда Виктор Лагуардия финалда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Серхио Льямас ва Родриго Элининг финалдаги иштироки борасида аниқлик киритилмаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар