«Ювентус» вакиллари «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария агенти билан учрашишди. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Фабрицио Романо ўз твиттерида хабар берган.

«Ювентус» Анхель Ди Мариянинг агенти Пабло Саббаг билан учрашди. Музокаралар Кардиффдаги финалдан сўнг давом эттирилади», - дея ёзди журналист.

Аввалроқ TMW Турин клуби ҳужумчи Марио Манжукични бошқа жамоага бериб юбориб, унинг учун олинган 20 млн. евродан Ди Марияни ўз таркибига қўшиб олишда фойдаланмоқчи экани ҳақида хабар берганди. Бундан ташқари, «Ювентус» «ПСЖ»га аргентиналик футболчи учун ярим ҳимоячи Марио Леминани ҳам бериб юборишга тайёр.