Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик келишувини ратификациялаш ёрлиқлари билан алмашишди

Ўзбекистон 27 Май 2017 6862

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик келишувини ратификациялаш ҳақидаги ёрлиқлар билан алмашишди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ёрлиқлар билан Москвада алмашишди. Учрашув давомида Шойгу Россия Ўзбекистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб ўтди.  

Шойгунинг айтишича, Ўзбекистон ва Россия ратификациялаш ёрлиқлари билан алмашиб, икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш сари яна бир қадам ташладилар. Унинг фикрича, бу минтақада хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.   

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев Россия-Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлигининг муваффақиятли эканини таъкидлаб ўтди. У россиялик ҳамкасбини Ўзбекистонга таклиф қилди.     

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия 2016 йил 29 ноябрда Москвада Ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишувни ва 2017 йил учун мудофаа вазирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг режасини имзолашган. 

Келишувлардан мақсад ҳарбий-техник соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳисобланади. 

Келишувлар доирасида томонлар ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни амалга оширишлари мумкин. Бундай маҳсулотлар сирасига ҳарбий техника, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари ва ҳарбий-техник соҳасидаги ахборотлар киради.

Шунингдек, томонлар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни таъмирлаш бўйича ишларни бажармоқчилар ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатмоқчилар.  

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий мақсаддаги маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизациялаш ва утиллаштириш бўйича қўшма корхоналар яратишлари мумкин.   

Ўзбекистон келишувни март  ойида, Россия эса апрелда ратификация қилганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар