Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом” ҳамда Лицензиатлар билан тузилган битимининг 3-бандига мувофиқ Лицензиат, ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга оширишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилинишини ҳамда зўравонликни, порнографияни, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишни, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилувчи ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотишга йўл қўймасликни таъминлаши белгилаб қўйилган. 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясининг 2017 йил 25 январдаги 1-сон баённомаси билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхати” тасдиқланган. Шу мақсадда ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида фаолият юритувчи барча лицензиатлар номлари қуйидаги жадвалда келтирилган компьютер ўйинлари нусхаларининг тайёрланиши, тарқатилиши ва прокатга берилишига йўл қўймасдан фаолият олиб боришлари талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхати

1. Postal 2
2. Phantasmagoria Фантасмагория
3. Grand Theft Auto: San Andreas
4. Carmageddon
5. Mass effect
6. Dead space
7. Naughty bear
8. Mafia II
9. Call of duty: Black ops
10. Kane and Leanch 2: Dog days
11. Castlevania: Lords of Shadow
12. Assasin's Creed: Brotherhood
13. Fallout: New Vegas
14. Dead Rising
15. Manhunt
16. Mortal Kombat X
17. Manhunt II
18. Left 4 Dead 1,2,3
19. Doom 3,4
20. Hitman
21. Resident evil 4
22. SOMA
23. Silent Hill
24. Until down
25. Hatred
26. Dying light
27. Dead by Daylight
28. Prototype
29. The Punisher
30. Bone Town
31. Lula 3d
32. 3D Sex Villa 2
33. The Sims 3,4
34. Shadow Warrior

Таъкидлаш жоизки, бу ўйинлардан аксарияти 5-7 йил аввал чиқарилган ва ўз даврида оммалашган. Бугунги кунда бу ўйинлар компьютер ўйинлари ихлосмандлари хуш кўрувчи ўйинлар сирасига кирмайди. Боз устига, "қора рўйхат"га киритилган бу ўйинлардан аксариятининг "бешафқатроқ" янги вариантлари яратилган ва афсуски, бу ўйинлар рўйхатга киритилмаган.