Ливиянинг «Ансор аш-Шариа» террорчи гуруҳи етакчилари ташкилотнинг тарқалиши ҳақидаги баёнот билан чиқишди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди

Гуруҳ баёнотида таъкидланишича, бундай қарор қабул қилинишига оддий аскарлар ва қўмондонлик таркибидаги катта йўқотишлар сабаб бўлган. «Ансор аш-Шариа» шунингдек ливиялик исёнчиларни «ягона фронт» тузиш учун бирлашишга чақирган. 

Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳ 2012 йилда Бенғозидаги АҚШ консуллигига уюштирилган ҳужумда иштирок этган. Сўнгги пайтларда «Ансор аш-Шариа» Ливия миллий армияси қўмондони Ҳалиф Ҳафтар назорати остидаги кучларга қарши тўқнашувларда қатнашган.