Бангладешда камдан-кам учрайдиган ирсий касаллик – прогерияга эга чақалок дунёга келди.

У "Бенжамин Баттоннинг сирли воқеаси" фильмидаги бош қаҳрамонга қиёсланди. Бу фильмда аввал қари одам кўринишида туғилиб, ёши ўтган сари қариш ўрнига, ёшарувчи одам ҳақида сўзланган.   

Прогерия касаллигида организм болаликдан бошланувчи тез қаришга учрайди. Ушбу касаллик атеросклероз пайдо бўлишига олиб келади ва бунинг оқибатида юрак касаллиги авж олади.

Прогерия билан касалланганлар одатда тахминан 13 йил умр кўрадилар. Бироқ баъзи ҳолларда бундай касалликка учраган болалар 20 ёшгача ҳам яшашлари мумкин.

Дунёда прогерия билан касалланиш қайд қилинган ҳолатлар 80 тадан ошмайди.