"Феррари" жамоасининг немис пойгачиси Себастьян Феттель "Формула-1" автопойгасининг Монако Гран-приси ғолиби бўлди.

2-ўринни унинг жамоадоши, финляндиялик Кими Райкконен, 3-ўринни "Ред Булл" пойгачиси Даниэль Риккьярдо эгаллади.

Феттель "Феррари"га Монакодаги 16 йил ичидаги илк ғалабани келтирди.

Пойганинг кейинги босқичи Канадада 9-11 июнь кунлари бўлиб ўтади.