Хитой G7’нинг баҳсли ҳудудлар бўйича баёнотини қоралади

Жаҳон 28 Май 2017 8409
Фото: Reuters

Пекин G7 давлатлари саммити якуни бўйича қабул қилинган якуний декларацияни қоралади. Унда баҳсли ҳудудларни қуроллантириш сиёсати қораланган. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лу Кан чиқиш қилди, деб хабар бермоқда  "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Дипломатнинг айтишича, "Катта еттилик" давлатлари халқаро ҳуқуқ баҳонасида минтақавий масалаларга аралашмоқда. "Пекиннинг бу масала бўйича позицияси аниқ ва изчилдир. Биз бевосита алоқадор томонлар билан музокаралар ўтказиш йўли билан Шарқий Хитой денгизи ва Жанубий Хитой денгизидаги баҳсларнинг тегишлича ҳал қилиниши, ҳамкорлик ва тинчликнинг мустаҳкамланиши тарафдоримиз", деб айтди Лу.  

Унинг таъкидлашича, Пекин G7 ва бошқа давлатларни вазиятни яхшилаб ўрганиб чиқишга, баҳслар бўйича бирор позицияни эгалламасликка ваъда бериш, минтақадаги давлатларнинг баҳсларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини тўлиқ ҳурмат қилиш ва масъулиятсиз эътирозларни тўхтатишга чақирди.

Шарқий Хитой денгизида Хитой ва Япония ўртасида Сенкаку ороли бўйича ҳудудий баҳс мавжуд. Орол яқинида нефть захиралари топилган. Амалиётда бу оролни Япония назорат қилади, бироқ 1960-йиллар охиридан бу оролга Хитой ҳам даъвогар қилиб келади. Пекиннинг фикрича, ушбу архипелаг 14-асрда хитойликлар томондан очилган ва азалдан Хитой ери ҳисобланади. 

Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудларга эса Хитой, Тайвань, Малайзия, Филиппин, Бруней ва Вьетнам даъвогарлик қилади. Скарборо маржонқояси ва шельфида катта нефть ва газ захиралари борлиги тахмин қилинадиган Спратли жанубий архипелаги атрофидаги вазият айниқса кескин кўриниш олган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 54039 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65771 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161519 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 27105 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 1124 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 283 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 989 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1519 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар