Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида эркак хунрезлик уюштирди. Эркакнинг одамларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Воқеа 28 май куни Чженнинь округида юз берган. Эркак жиноятни содир этгандан бир оз ўтиб полиция томондан қўлга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак руҳий муаммоларга эга бўлган.