Хитойлик шифокорлар беморни қутқариш учун 8 мингта ампулани тинимсиз очишларига тўғри келди

Жамият 28 Май 2017 15067
Фото: chinadaily.com

Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида шифокорлар ўткир заҳарланишга учраган беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун атропин дори воситаси солинган 8 мингта ампулани қўлларида очиб чиқишларига тўғри келди.

18 май куни Шаньтоу шаҳридаги университет тиббиёт коллежи шифохонасига  инсектицид (зараркунанда ҳашаротларни йўқ қилишга мўлжалланган кимёвий восита) қабул қилиши оқибатида комага тушган бемор келтирилган. 

Беморнинг ҳаётини қутқариш учун атропин керак бўлган, бироқ у шифохонада жуда кичик ўлчамдаги ампулаларда сақланган. Натижада 8 нафар шифокор керакли миқдордаги атропинни олиш учун 8 мингта ампулани 12 соат давомида қўллари билан очиб чиқишларига тўғри келган. Бироқ бунча ампуладаги дори ҳам етмаган ва шифокорлар дорининг қолган миқдорини олиш учун бошқа шифохонага мурожаат қилишларига тўғри келган, деб хабар бермоқда China Daily нашри.

Шифокорлар кўп соат давомида тўхтамасдан ампулаларни синдириб очишларига тўғри келганлари сабаб уларнинг баъзилари қўлларини шикастлаб олганлар, баъзиларининг эса ҳатто бармоқлари кесилиб кетган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61133 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33970 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19203 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73389 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59779 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Халқ таълими вазири: Ўқитувчи мажбурий меҳнатга қарши нега ўзи курашмайди?
Cadillac'нинг 115 йиллигига CTS-V седанининг махсус серияси ишлаб чиқарилмоқда
Sony сув ўтказмайдиган Xperia смартфонларининг рекламасидаги ёлғон учун пул тўлайди
Кўпроқ янгиликлар