Ўз замонасининг энг яхши футболчиларидан бири Луиш Фигу Криштиану Роналду ва Лионель Мессини солиштиришдан воз кечди. Gulf News'да шу мавзудаги хабар берилди

Фигу "Энг яхши ўйинчи Мессими ёки Роналду?" деган саволга қуйидагича жавоб берди: "Уларнинг иккиси ҳам дунёнинг энг яхши ўйинчилари. Улардан бирини танлаб, "шуниси яхши" дейиш қийин. 

"Охир-оқибат, Роналду ва Месси - футбол оламидаги энг кўп мукофотларни қўлга киритган ўйинчилар ва бу уларнинг футболчи сифатидаги улкан истеъдодидан далолат беради. Мен ҳеч қачон улардан бирини танламаган бўлардим", - қўшимча қилди Фигу. 

44 ёшли португалиялик футбол юлдузи - ҳам "Барселона", ҳам "Реал Мадрид" сафида тўп сурган ўйинчилардан бири. "Икки клубни бир-бирига таққослаш ноўрин - мураккаб танлов. Бу кўпроқ Ла-Лигада қайси клуб ғалаба қозонишига боғлиқ. Жорий йилда "Реал" яхшироқ ўйин кўрсатди ва ўйлашимча, жамоа бунга муносиб", - деди Фигу.