Макрон: Трамп дунё қоидаларини бузмайди

Жаҳон 28 Май 2017 5928
Фото: l'express

АҚШ президенти Дональд Трамп дунё қоидаларини бузмайди, деб ҳисоблайди Франция етакчиси Эммануэль Макрон. Corriere della Sera газетаси шу ҳақда хабар берди.

"Трамп дунё, шу жумладан эркин савдо соҳасидаги қонун-қоидаларини бузмайди. У қандайдир икки томонлама келишувларни қайта кўриб чиқиши мумкин, лекин кўп томонлама битимларини ҳурмат қилади. Жаҳон савдо ташкилоти  қоидалари муҳокама қилинмайди", - деди Макрон.  

У шунингдек Америка президентини қатъий ва кучли шахс сифатида эътироф этди. "Шу билан бирга у очиқ ва прагматик ҳамдир. Эшита олувчи ва тўғрисини гапирувчи ҳақиқий реалист", - деди Франция президенти.

Макроннинг сўзларига кўра, Таорминдаги G7 саммитида демократия етакчилари қадриятлар жамияти қандай бўлишини намоён қилишди, Трамп ҳам бунинг бир бўлагидир.

"У четда турмайди, у ўз ролини бажаради", - дея таъкидлади французлар раҳбари.

27 май куни Италиянинг Таормин шаҳрида "Катта еттилик" саммити бўлиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар