Матьё "Барселона"дан кетишини маълум қилди

Спорт 28 Май 2017 5622

"Барселона" ҳимоячиси Жереми Матьё жамоаси Испания Кубогида "Алавес" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қилгач, бир неча жамоадошларига каталон клубини ёзда тарк этмоқчилигини маълум қилган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда. "Барса" билан шартномаси яна бир йил амал қиладиган 33 ёшли француз икки клубдан таклиф олган. 

Маълум қилинишича, Матьё Кубок финалидан кейин Мадриддан Барселонага парвоз вақтида жамоадошларидан сувенир тўпига имзо қўйиб беришни сўраган, бу эса унинг клубни тарк этиш қароридан дарак бериши мумкин. 

"Барселона"нинг Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Ювентус"га қарши 1-ўйинидан кейин клуб раҳбариятининг Матьё ўйинидан тамоман кўнгли қолган. Ўша учрашувда Луис Энрике танаффус вақтида Матьёни алмаштирганди. Шундан кейин футболчи "Барса" таркибида бошқа майдонга тушмаган.

 

Кўпроқ янгиликлар