АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Шимолий Кореяга қарши уруш бошланса, ҳалокатли кечади, деб ҳисоблайди. У CBS News телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди. 

Унинг сўзларига кўра, КХДРдаги зиддият "инсониятнинг аксари учун курашнинг энг ёмон тури бўлган бўларди". 

Мэттис Шимолий Корея ўз атрофидаги мамлакатлар, шу жумладан Япония, Хитой ва Россия учун таҳдид туғдиришини таъкидлади. 

"Гап шундаки, агар биз бу вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қила олмасак ва у ҳақиқий жангга айланса, бу - ҳалокатли уруш бўлади", - деди у.