Рамазон ойида косметика ва парфюмерия воситаларидан фойдаланса бўладими?

Жамият 28 Май 2017 26620

Рамазон ойи кириб келиши билан рўзадорлар учун турли саволлар ўртага чиқади. Айниқса, аёллар орасида. Чунки аёл киши косметика ва парфюмерия воситасини кўп ишлатгани учун, рўза вақтида шу масалада унда турли саволлар пайдо бўлади. Рамазон ойида косметика ва парфюмерия воситаларини ишлатиш ҳукми қандай? Бу ҳақда Islom.uz сайтида жавоб берилган.

САВОЛ: Рўзадор одам юзни парваришлаш мақсадида юзига крем суриши мумкинми? Бунинг рўзага зарари йўқми?

ЖАВОБ: Рўзадор одамнинг юзга крем суриши жоиздир. Бунинг рўзага зарари йўқ. Чунки у баданнинг устига сурилади, у ичга кирмайди. Рўза эса ичга кирган нарсаларга бузилади. Агар бадандан сўрилса ҳам, одатдаги жойлардан кирмаганлиги учун рўзани очмайди.

САВОЛ: Рўза ҳолатда атир ишлатиш мумкинми? Гул ва шунга ўхшаш хушбўйликларни ҳидлашчи?

ЖАВОБ: Рўзада атир ишлатиш дуруст. Гул ҳидлаш рўзани очмайди. Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Рўзадор одам ўпиши мумкинми?” деб сўрайди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бунинг райҳон гулини ҳидлагандек зарари йўқ”, дейдилар. (Табароний ривояти). Демак, гул ҳидлаш ўпиш каби рўзани очмас экан.  Фақат уд, анбар ва шунга ўхшаш ўтга ташлаганда ҳид чиқарадиган хушбўйликларнинг тутунини ичга киритса, рўзани очади. Шунингдек, рўзада исириқ тутатиб, тутунни ичга киритса ҳам рўза очилади. Имом аш-Шурунбулолий: “Одамларнинг кўпчилиги бундан ғофилдирлар. Уларни огоҳлантириш керак, чунки, улар атир билан уду анбар тутунини бир хил деб ўйлайдилар”, деган. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).

САВОЛ: Рўзадор ҳолатда сочни бўяш, хина билан ювиш мумкинми? Сочни бўяшнинг намозга, таҳоратга зиёни борми?

ЖАВОБ: Рўзадор ҳолатда сочни бўяш ва хина қилишнинг рўзага зарари йўқ. Чунки у кўзга сурма қўйгандек, рўзага алоқаси бўлмаган амалдир.
Соч бўёғи оддий ранг бўлгани учун намоз, аниқроғи, таҳоратга зиёни тегмайди. Чунки у сув ўтказадиган нарсадир. Бинобарин, таҳорат хина қилинган соч билан ҳам комил бўлаверади.

САВОЛ: Рўзадор одам кўзига сурма суриши мумкинми? Бу ишнинг жоизлиги ҳақида далиллар борми?

ЖАВОБ: Рўзадор одамнинг сурма суриши мумкинлиги ҳақида ҳадиси шарифларда саҳиҳ ривоятлар келган, албатта. Жумладан, Ибн Можжа Оиша онамиз разийаллоҳу анҳодан қилган ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўйишлари зикр этилади. Шунингдек, ушбу ривоятни Абу Довуд ва Дорақутнийлар ҳам келтиришган.  Саҳобийи киромлардан Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўяр эканлар. Буни Имом Бухорий ва Имом Муслим иттифоқ қилиб ривоят қилганлар.

Имом Термизий Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилади. 

Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, кўзи оғриётганини, рўзадор бўла туриб, кўзига сурма қўйиши мумкинлигини сўрайди. Ул зоти шариф: “Майли”, деб рухсат берадилар.

Тобиъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрий ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам рўзадор одам кўзига сурма қўйишини жоиз, деб билганлар.

Демак, рўзадор одам кўзига сурма қўйиши мумкин. Гарчи сурманинг таъмини ҳалқумида сезиб қолса ҳам, рўзага зарари йўқдир. (“Жомиъ ур-румуз”, “Бадойиъ”).

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар