Samsung сув тушишидан ҳимояланган Galaxy Feel смартфонини намойиш қилди

Технология 28 Май 2017 9269
Фото: 3dnews.ru

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси япон бозорида янги Galaxy Feel смартфонини тақдим этди. Бу гаджет ишлаб чиқарувчининг бирор бир смартфонлар қаторига кирмаслиги билан ном қозонди.

Galaxy Feel компаниянинг мобил қурилмалари учун анъанавий ҳисобланган дизайнда ишланган, кичик фарқи - қирралари шаклида. Смартфон япон бозоридан бошқа бозорларга чиқиш ё чиқмаслиги номаълум. 

Қурилма 4,7 дюймли 1280Х720 Super AMOLED экранига эга. Смартфон 1,6 ГГц частотали саккиз ядроли SoC процессорида ишлайди. Смартфон 3 Гб оператив ва 32 Гб флеш-хотирага эга. Шунингдек у 16 ва 5 Мп'ли икки камера билан таъминланган. 

Янги смартфон 3000 мАс сиғимли аккумуляторда ишлайди, унда бармоқ излари сканери мавжуд. Гаджет сув тушишидан ҳимояланган. Android 7.0 операцион тизимида ишлайди. Galaxy Feel сотувлари билан DoCoMo оператори шуғулланади. У уч хил рангда тақдим этилган: пушти, оқ ва қора. Нархи - 325 доллар.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар