Трамп ўзининг илк хорижий сафарига баҳо берди

Жаҳон 28 Май 2017 8645
Фото: ТАСС

АҚШ президенти Доналд Трамп давлат раҳбари сифатида амалга оширган илк хорижий сафари Америка учун катта муваффақият бўлганини қайд этди.

«Европадан энди қайтиб турибман. Бу сафарим Америка учун катта ютуқ бўлди. Қийин иш, аммо катта натижалар!» — дея ёзган у ўз твиттерида.

АҚШ президенти 20-28 май кунлари давомида Саудия Арабистони, Исроил, Бельгия, Ватикан ва Италияда бўлиб, турли даражадаги саммитларда иштирок этди ва шартномалар имзолади.

Кўпроқ янгиликлар