Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Бразилиянинг Сан-Паулусидаги Болалар онкологияси институтига тиббий ускуна етказиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақида "Анадолу" агентлиги хабар берди

Мазкур қарор TİKA томонидан Туркиянинг Сан-Паулудаги бош консуллиги мурожаатига жавобан қабул қилинган. Бу TİKA'нинг Бразилиядаги онкологик касалликлар диагностикаси ва даволашга йўналтирилган биринчи лойиҳасидир. 

Протоколни имзолашда институт бош шифокори Висент Одон Филхо, TİKA раҳбар ўринбосари Бирол Четин ҳамда Туркиянинг Сан-Паулудаги бош консули Серкан Гедик иштирок этди.

Институт раҳбарияти онкологик касалликка чалинган болаларни даволашда ёрдам кўрсатган Туркияга миннатдорчилик билдирди.

Сан-Паулудаги 150 беморга мўлжалланган Болалар онкологияси институти 2002 йилда ташкил топган бўлиб, у хайрия ташкилотлари қўллаб-қувватлаши остида саратонга чалиган болаларга бепул ёрдам кўрсатади.