"Ювентус" 17 ёшли футболчисининг 94-дақиқадаги голи эвазига ғалаба қозонди

Спорт 28 Май 2017 7827

Италия чемпионатининг 38-турида "Ювентус" сафарда "Болонья"га қарши майдонга тушиб, иродали ғалабага эришди. 

Мезбонлар иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасдиа Таидернинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 70-дақиқада Дибала ҳисобни тенглаштирди.

Туринликларга ғалаба голини захирадан майдонга тушган жамоанинг 17 ёшли футболчиси Кин ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада киритди. 

Болонья – Ювентус 1:2 
Голлар: 1:0 – 52 Таидер, 1:1 – 70 Дибала, 1:2 – 90 Кин.
Болонья – Анжело, Крафт (Петкович, 75), Гастальделло, Торосидис, Мбайе, Пульгар (Надь, 85), Вивиани, Таидер, Оквонкво, Дестро, Крейчи (Масина, 68).
Ювентус – Аудеро, Лихтштайнер, Бенатия, Бардзальи, Асамоа, Маркизио (Пьянич, 56), Хедира (Манджукич, 59), Куадрадо, Дибала (Кин, 79), Стураро, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Вивиани (65), Куадрадо (79), Оквонкво (82), Гастальделло (90).

Кўпроқ янгиликлар