Ўзбекистон Республикаси ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик янада кенгайтирилади

Ўзбекистон 28 Май 2017 5449

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 майда "Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2982-сонли қарорни қабул қилди.  

Шавкат Мирзиёевнинг 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик ривожланишининг янги босқичи бўлди.     

Олий даражада ўтказилган учрашув ва музокаралар натижалари Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги даражага ўтишини, уни амалий мазмун билан тўлдиришни таъминлади. 

Ташриф давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, моддий-техник, банк-молия, транспорт-коммуникация, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма қарорлар муҳокама қилинди ва қабул қилинди, Ўзбекистон ва Хитойнинг ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ҳақидаги қўшма баёнот, 11 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат, савдо-иқтисодий соҳада умумий қиймати 22,8 млрд долларлик корпоратив келишувлар пакети имзоланди.    

Имзоланган битимлар ва эришилган келишувларнинг тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгилаб қўйилди:  

- битимлар ва келишувлар нинг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг ва қатъий назорат қилинишини ўрнатиш;

- Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар, келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини тасдиқлаш; 

- битимлар ва келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Ишчи комиссия тузиш;

- Ишчи комиссияга битимларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилишини доимий ва тизимли равишда мониторингини ташкиллаштиришни таъминлаш; 

- ушбу қарор билан тасдиқланган "Йўл хариталари"нинг амалга оширилиши бўйича амалий чораларни қабул қилишга жавобгар ижрочилар – вазирликлар, бошқармалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш;

- битимлар ва келишувларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш ва бошқалар. 

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири Арипов А.Н., Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Маҳмудов В.В. ва 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи Низомиддинов З.Ш. зиммасига юкланди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20558 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23793 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12203 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13189 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42563 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53572 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 551 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 459 Жамият
Кўпроқ янгиликлар