Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича супер оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, «абадий» чемпион унвонига эга, ҳозирда Киев шаҳри мэри Виталий Кличко укаси Владимирга британиялик Энтони Жошуага қарши жанг олдидан нотўғри маслаҳат бергани ҳақида гапирди.

«Мен Владимирга жангнинг олтинчи  раундидан кейин хато маслаҳат бергандим. Мен ишонч билдиргандимки, Жошуа бундай улкан танаси туфайли охирги раундларида фаол бўла олмайди. Мен Владимирни жангни тезроқ якунлаш фикридан қайтардим. Мен еттинчи-саккизинчи раунддан кейин Жошуа чарчай бошлаши ва Владимирнинг имконияти ошишига умид билдиргандим. Ҳозир мен бундан афсус қиляпман, балки ўшанда Энтонига босим ўтказиш керак эди. Бу маслаҳатим хато бўлганди», — дея Виталий Кличконинг сўзларини келтирган «Сегодня».

30 апрель куни ўтказилган жангнинг 11-раундида Энтони Жошуа Владимир Кличкони нокаутга учратганди.