«Арсенал» Англия Кубоги учун финал учрашувида якунланган мавсум чемпиони «Челси»га қарши ўйнади. Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган учрашув Арсен Венгер шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 4-дақиқасида Алексис Санчес Кантенинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйиб, «Челси» жарима майдонига кириб борди ва Куртуани доғда қолдирди. Ўйин ҳаками бу вазиятда Арон Рэмзи тўпга тегмагани учун офсайд қайд этмади ва голни ҳисобга олди. Ўйиннинг биринчи бўлими Венгер шогирдларининг тўла устунлигида ўтди, лекин ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим ўртасида Виктор Мозес симуляция учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Аммо кўп вақт ўтмасдан Диего Коста ҳисобни тенглаштириб, ўйинга интригани қайтарди. Аммо икки дақиқа ўтиб, 79-дақиқада Аарон Рэмси майдонга энди туширилган Оливье Жирунинг пасини голга айлантириб, бу интригани йўққа чиқарди. «Канонирлар» қолган вақтда тўла устунликка эришиб, ғалабани сақлаб қолди.

Шу тариқа, «Арсенал» Англия Кубогини 13-марта қўлга киритди ва «Манчестер Юнайтед»ни ортда қолдирди. «Челси»нинг бу турнирдаги чемпионлиги сони 7талигича қолди.

«Арсенал» - «Челси» 2:1
Голлар: 1:0 – 4 Санчес, 1:1 – 76 Диего Коста, 2:1 – 79 Рэмзи.
Арсенал – Оспина, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Холдинг, Чака, Окслейд-Чемберлен (Коклен, 82), Ўзил, Рэмзи, Санчес, Уэлбек (Жиру, 78).
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич (Фабрегас, 61), Мозес, Педро (Виллиан, 72), Канте, Азар, Диего Коста (Батшуайи, 88).
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (9), Холдинг (53), Мозес (57), Канте (59), Джака (81), Коклен (83).
Четлатиш: Мозес (68).